Вилоят ҳокими бир қатор муҳим масалалар бўйича йиғилиш ўтказди
2026-10-18 12:05:00 / Мажлислар

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан барча соҳаларда, хусусан, энергетика ва таълим соҳасида олиб бораётган кенг ислоҳотлари туфайли бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида, шу қатори Қашқадарёда ҳам уларнинг амалий натижаси намоён бўлмоқда ва бу халқимиз кайфиятида ўз аксини топмоқда.
Шу боис, кеча вилоят ҳокими Муротжон Азимов масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказиб, унда қуйидаги бир қатор масалалар, яъни куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ва яна бир муҳим масала ижтимоий объектларнинг иситиш тизимида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Хусусан, аҳоли турар-жой манзиллари ва ижтимоий муассасаларда электр, газ, сув, кўмир, иссиқлик таъминоти, қурилиш назорати ва бошқа юқорида таъкидланган масалаларга оид соҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи, қолаверса, таклиф ва муаммолари тингланди.
Вилоят ҳокими томонидан ишларни янада жадаллаштириш ва юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни тезкор бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.









