Вилоят ҳокими фуқаролар дардига қулоқ тутди
2026-10-17 19:00:00 / Янгиликлар

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг топшириқларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари тизимли равишда қабуллар ўтказиши ҳақида эълон қилинган эди.
Мазкур топшириққа асосан вилоят ҳокими Муротжон Азимов тизимли равишда фуқаролар қабулини ўтказиб, мурожаатчилар томонидан айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бугун ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, мавжуд масалалар ва таклифлар билан вилоят раҳбарига мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар мазмунан ўрганилиб, ҳар бир масала юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ва қўшимча вақт талаб этмайдиган айрим масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокими масъулларга фуқаролар мурожаатларига юзаки ёндашмаслик, ҳар бир масалани атрофлича ўрганиш, қонуний ечим топиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.







