ХУШХАБАР! ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СТИПЕНДИЯСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2026-10-16 12:50:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилоятида 2026–2027-ўқув йили учун “Вилоят ҳокими стипендияси” танловининг 18 нафар ғолиби аниқланди. Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 631 нафар ўқувчи иштирок этиш учун ариза топширган, 133 нафар номзод эса вилоят босқичига йўлланма олган.
Ғолиблар рўйхати:
“Аълочи ўқувчи”
1. Ўктамов Даврон Акмал ўғли — Муборак тумани, 3-мактаб, 11-синф.
2. Шодмонова Санжана Санжар қизи — Косон тумани, 9-мактаб, 10-синф.
3. Баҳодирова Назокат Ботировна — Китоб тумани, 30-мактаб, 10-синф.
“Ёш китобхон ўқувчи”
4. Тўлқинов Илҳом Фарҳод ўғли — Нишон тумани, 18-мактаб, 11-синф.
5. Баратова Паризода Баходир қизи — Қарши шаҳри, 15-мактаб, 10-синф.
6. Саидова Дилнура Акбаровна — Китоб тумани, 31-мактаб, 8-синф.
“Ижодкор ўқувчи”
7. Қаҳрамонова Заҳро Қаҳром қизи — Шаҳрисабз тумани, 22-мактаб, 7-синф.
8. Махматқулова Амира Алишеровна — Деҳқонобод тумани, 70-мактаб, 11-синф.
9. Аминова Мадинабону Ихтиёровна — Қарши шаҳри, 26-мактаб, 8-синф.
“Инноватор ўқувчи”
10. Муйдуллаев Имрон Руҳиддинович — Қарши шаҳри, 50-мактаб, 7-синф.
11. Раббимқулов Шоҳрух Искандарович — Китоб тумани, 97-мактаб, 7-синф.
12. Хушвақтова Нозлия Умид қизи — Шаҳрисабз шаҳри, 6-мактаб, 10-синф.
“IT билимдони”
13. Норсафарова Дурдона Жўрабек қизи — Деҳқонобод тумани, 70-мактаб, 11-синф.
14. Эргашев Шоҳжаҳон Рустам ўғли — Қарши шаҳри, 3-мактаб, 10-синф.
15. Темирова Гулсанам Исмат қизи — Миришкор тумани, 9-мактаб, 11-синф.
“Спортчи ўқувчи”
16. Назарова Наврўза Муҳиддин қизи — Яккабоғ тумани, 14-мактаб, 7-синф.
17. Баракаев Иқболжон Акмалжон ўғли — Шаҳрисабз тумани, 30-мактаб, 11-синф.
18. Элмирзаев Хондамир Зафар ўғли — Чироқчи тумани, 1-мактаб, 11-синф.
Стипендия ғолибларига 2026 йил сентабр ойидан 2027 йил май ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Ушбу давр учун жами 106 миллион 920 минг сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Барча ғолиб ўқувчиларни муборакбод этамиз! Келгусидаги ўқишлари ва изланишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
