Туризм соҳасини ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир (фото)
2024-04-01 14:25:00 / Пресс-релизлар

Бугунги кунда, юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан Муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш, ўз навбатида дунё мамлакатлари ичида, Мустақил Ўзбекистонимиз нуфузини ошишига ҳамда давлатнинг равнақ топиб, ривожланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Хусусан, бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 йилдаги 135-сонли “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида ҳам ушбу йўналишни ривожлантириш юзасидан, тегишли мутасаддиларга, қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундаги бир қатор имконият ҳамда имтиёзларни фуқароларимизга етказилиши юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан бугунги кунда, Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, ташриф буюраётган чет эл ва маҳаллий туристларнинг туристик ҳудудларида мароқли дам олишлари, миллий бойлигимиз бўлган қадимий тарихимизни ўрганиш, маданиятимиз ва бизнинг урф одатларимиз билан яқиндан танишишлари ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш борасида, бир қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.






Хусусан, чет эл туристлари ва маҳаллий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, уларнинг қизиқтирган саволларига ёки бирор-бир юмушларига бошқарма ходимлари томонидан яқиндан ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида хорижий туристларнинг мамлакатимиз бўйлаб, эркин саёҳат қилишига хизмат қилади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш Ташкилий мувофиқлаштириш
бўлими Навбатчилик қисми катта инспектор
навбатчиси подполковник М.М.Мадиев
