"Эко бозор, мактаб, боғча, меҳмонхона ва кўп қаватли уйлар" - Яккабоғ туманида Янги Ўзбекистон массиви бунёд этилмоқда
2024-03-02 11:55:00 / Пресс-релизлар

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Яккабоғ тумани "Айғиркул" маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган турар-жой биноларини қурилиши ва ташқи муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш ҳолати ҳамда "Эко бозор"да амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Унда масъулларга биринчи навбатда барча ишларни сифатли олиб бориш кераклиги алоҳида таъкидланиб, тайёр уй-жойларнинг атрофларига ободонлаштириш ҳамда болалар майдончалари ва ўйингоҳлар қуриш, "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида 2 босқичдаги канализация қувурлари ишини давом эттириш, оқова тоза ичимлик сув қувурларини тортиб, монтаж ишларини бошлаш, кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш каби масалаларда масъулларга керакли топшириқлар бериб ўтилди.





Маълумот ўрнида, ушбу массивда 5 қаватли бўлган замонавий уй-жойлар қурилиш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етди. Айни вақтда эса мазкур кўп қаватли уй-жойлар қурилишининг иккинчи босқич ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Янги Ўзбекистон массивида "Эко бозор", меҳмонхона ва бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш, кўнгилочар бинолар ҳам қад ростламоқда. Айни вақтда массив ҳудудида 330 ўринли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиш арафасида.
