Гиёҳвандликка йўқ деймиз, муносиб меҳнат ва соғлом ҳаётни танлаймиз!
2026-10-08 10:30:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан Касбий кўникмалар марказида «Гиёҳвандликка йўқ деймиз, муносиб меҳнат ва соғлом ҳаётни танлаймиз!» шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбир Қарши шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ярмаркада ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш ҳамда касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир давомида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича тушунтириш ва профилактик тадбирлар ҳам олиб борилди.
Муносиб меҳнат — фаровон ҳаёт, соғлом авлод ва барқарор келажак гаровидир.






