ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА "ЯПОНИЯ КАСБЛАР МАРКАЗИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2026-09-28 10:30:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган Япония делегацияси туман 1-сонли техникуми, Ёшлар маркази ва Ҳунармандлар маркази фаолияти билан танишди. Шунингдек, қарийб 200 нафар ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Ташриф якунида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ва Япония делегацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Келишувга мувофиқ, туманда «Япония касблар маркази» ташкил этилиб, унда ёшлар япон тили ва 16 та замонавий касб бўйича ўқитилиши режалаштирилмоқда.
Марказни туман 1-сонли техникуми ҳудудидаги 3 қаватли, 200 ўринли бино негизида ташкил этиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа ёшларни касб ва тилга тайёрлашдан бошлаб, уларни Японияда қонуний меҳнат фаолиятига йўналтиришгача бўлган ягона тизимни шакллантиришга хизмат қилади.


