Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Япония делегацияси билан учрашув ўтказди
2026-09-26 18:30:00 / Янгиликлар

Мулоқотда ёшларимизни касбларга тайёрлаш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш ва бу борада ишончли ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Қарши шаҳридаги Япон тили ва касбий малака институти, унинг Шаҳрисабз филиали ҳамда «Оrion» япон мактаби имкониятларини бирлаштирган ҳолда ёшларга япон тили, замонавий касб ва амалий кўникмаларни ўргатиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида Японияда талаб юқори бўлган касблар, номзодларга қўйиладиган талаблар, ўқиш муддати ва харажатлар бўйича аниқ келишувларга эришиш, шунингдек, дастлабки ўқув гуруҳларини шакллантириш бўйича амалий ишларни бошлаш таклиф қилинди.




