25-СЕНТЯБРЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-09-25 08:05:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° бўлади.
