Муротжон Азимов вилоятда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди
2026-09-04 17:45:00 / Мажлислар

Унда кеча, 3 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Жойларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишсиз аҳолини доимий ва даромадли меҳнат билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ҳокими мутасаддилар ва ҳудуд раҳбарларига ҳар бир маҳалла, ҳар бир оила кесимида ишлаш, аниқ натижа ва даромад манбасини яратиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, камбағалликдан чиқарилаётган оилаларнинг барқарор даромадини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш топширилди.
Асосий мақсад - камбағалликни қисқартириш ва оилаларни барқарор даромад манбаига олиб чиқиш.







