5-СЕНТЯБРЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-09-05 08:10:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.
