Қашқадарёда сентябрь ойи пенсия тўловлари молиялаштирилди
2026-09-03 17:05:00 / Янгиликлар

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари тўлиқ молиялаштирилди.
Жорий ойда вилоят бўйича қарийб 392 минг нафар пенсионерга жами 667,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.
💳 Шундан 571,8 миллиард сўм пенсияларини банк карталари орқали олувчи фуқароларнинг карталарига юклаб берилди.
💵 Пенсияларини нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 95,9 миллиард сўмлик маблағ Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан белгиланган график асосида етказиб берилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, пенсияни банк картаси орқали олувчи фуқароларга белгиланган тартибда пенсия миқдорининг 1 фоизи миқдорида қўшимча маблағ ҳам тўлаб берилади.
☎️ Мурожаатлар учун: +998787710457
