Қамашида Озарбайжон корхонасининг иккинчи босқичи қурилиши бошланди
2026-08-24 10:25:00 / Янгиликлар

Озарбайжон Республикасининг “Матанат” хорижий компанияси томонидан лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гипс ва гипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ишлари якунланиб, иккинчи босқич - лойиҳа қиймати 25 млн доллар бўлган гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга старт берилди.
Старт бериш тадбирларида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этди.
Маълумот учун, айни кунларда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан юртимизда бўлиб турибди.
