Қарши шаҳрида Вазиятлар маркази иш бошлади
2026-08-11 17:10:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар ҳокимлигида янги форматдаги “Ақлли шаҳар” вазиятлар маркази фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан ўтказилган тақдимотда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда “Ақлли шаҳар” платформасининг имкониятлари ва ҳудудни бошқаришдаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Марказда 50 га яқин вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда рақамли сервислари ягона платформага интеграция қилинган. Бу ҳудуддаги жараёнларни реал вақт режимида кузатиш, таҳлил қилиш ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради.
“Ақлли шаҳар” вазиятлар марказининг ишга туширилиши Қарши шаҳрини бошқариш самарадорлигини ошириш, муаммоларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилади.









