ЗИЁДА ХУДОЙҚУЛОВА — ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!
2026-08-10 19:40:00 / Янгиликлар

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази битирувчиси Зиёда Худойқулова ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди!
-61 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунига кўра, Зиёда Худойқулова 93 ва 96 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, барча рақибларини ортда қолдирди ва олтин медальни қўлга киритди. 🥇
Силтаб кўтариш баҳсларида эса спортчимиз 112 кг натижа қайд этиб, кумуш медальга сазовор бўлди. 🥈
Икки кураш якунларига кўра, Зиёда Худойқулова 208 кг натижа билан кумуш медальни қўлга киритди. 🥈









