Батош маҳалласида йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда
2026-07-24 10:10:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Қарши туманида “Янги Ўзбекистон қиёфаси”даги маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда Батош маҳалласи инфратузилмасини янгилаш ва асфалтлаштириш бўйича ишлар жадаллик билан бажарилмоқда.
Жумладан, маҳалланинг 13 кўчасини қамраб олувчи 3 км 427 метр бўлган ички кўчаларни асфалтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар аҳоли учун янада қулай ҳаракатланиш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.






