25-ИЮЛЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-07-25 08:25:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.
