Ёшлар учун инновацион лойиҳаларни рўёбга чиқариш имкониятлари таништирилди
2026-07-21 09:15:00 / Янгиликлар

Қарши давлат университетида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда IT Park Қашқадарё вилоят филиали ҳамкорлигида President Tech Award, President AI Award ҳамда вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтказилаётган "Qashqadaryo Startup League" танловларига бағишланган тарғибот семинари ташкил этилди.
Семинарда ёшлар, талабалар ва инновацион ғоялар муаллифларига танловларда иштирок этиш тартиби, ариза топшириш жараёни, баҳолаш мезонлари ҳамда ғолиблар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, "Qashqadaryo Startup League" танловининг мазмун-моҳияти, стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилиб, ёшлар инновацион ғоялари билан танловларда фаол иштирок этишга чақирилди.



