Қашқадарё театри халқаро фестиваль саҳнасида
2026-06-28 15:25:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Молдова Республикасининг Кишинёв шаҳрида ўтказилаётган "МОLDFEST–2026" халқаро театр фестивалида муваффақиятли иштирок этди.
Нуфузли фестивалда Италия, Хитой, Швеция, Грузия, Озарбайжон, Литва, Арманистон, Молдова, Украина, Сербия, Шимолий Македония ҳамда Ўзбекистон театр жамоалари ўз саҳна асарлари билан қатнашди.
Қашқадарё санъаткорларининг мазкур халқаро фестивалдаги иштироки миллий театр санъатини халқаро майдонда муносиб намойиш этиш баробарида, ижодий алоқаларни кенгайтириб ва маданий ҳамкорликни ҳам мустаҳкамламоқда.



