“Yoshlar ovozi – Bo‘zatov FEST” республика танловида Қашқадарё ёшлари муносиб натижа қайд этди
2026-06-06 12:25:00 / Янгиликлар

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Нукус шаҳрида ўтказилган “Yoshlar ovozi – Bo‘zatov FEST” республика танловида вилоятимизнинг ёш истеъдодлари опера, эстрада, мақом ва бахшичилик йўналишларида совринли ўринларни қўлга киритди.
Танлов натижаларига кўра:
- Опера йўналишида Арслонов Димитрий ҳамда Исматов Фаррух 1-ўринга сазовор бўлиб, 50 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
- Қаюмов Адизжон эстрада йўналишида, Боқиева Моҳинур опера йўналишида 2-ўринни эгаллаб, 30 миллион сўмдан мукофотга эга бўлди.
- Мақом йўналишида Муртазаев Зиёдулла ҳамда бахшичилик йўналишида Холмуродов Зариф 3-ўринни қўлга киритиб, 20 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган барча ёш ижодкорларни самимий табриклаймиз ва уларга келгуси ижодий фаолиятида янада юксак зафарлар тилаймиз!
