“Қашқадарё вилояти ҳокими Олимпиадаси” мусобақалари давом этмоқда
2026-05-23 11:35:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, вилоятимизда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида “Қашқадарё вилояти ҳокими Олимпиадаси” белгиланган спорт турлари бўйича ўтказилмоқда.
Хусусан, ҳозирда бокс баҳслари давом этиб, велоспорт ва гандбол спорт турлари бўйича эса мусобақалар якунига етди. Мусобақалар давомида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун муросасиз кураш олиб бориб, ўзларининг тезкорлиги, чидамлилиги ва маҳоратини намоён этди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндор спортчилар тантанали равишда тақдирланди. Ғолиблар мусобақаларнинг республика босқичига йўлланма олди.








