Қашқадарё — Германия ҳамкорлигидаги лойиҳа амалий натижа бермоқда
2026-05-21 17:55:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси билан Қарши шаҳрида Германиянинг “Prosica” ҳамда “Motiba” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган “Хорижий тиллар ва касбга ўқитиш маркази” бугун ўзининг илк самараларини намоён этмоқда.
Мазкур марказда қисқа муддат давомида немис тилини ўрганган бир гуруҳ ёшлар Германия компаниялари вакиллари билан суҳбат жараёнларида иштирок этган эди. Бугун эса суҳбатлардан муваффақиятли ўтган ёшлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.
Эндиликда улар Германияда юқори даромадли иш фаолиятини бошлаш учун жўнаб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.








