Мурожаатлар билан ишлаш ва коррупцияга қарши курашиш муҳим омил ҳисобланади
2026-05-20 15:45:00 / Янгиликлар

Шу боис, вилоят ҳокимлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича вилоят ҳокимлиги ходимлари учун семинар тарзида мулоқот ўтказилди.
Мазкур семинар вилоят ҳокимлигининг юридик бўлими томонидан ташкил этилиб, улар ва вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, жавоб бериш, муддатлари ва бошқа ҳолатлар тўғрисида ҳамда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида суҳбат олиб борилди. Бундай ҳолатларни олдини олиш борасида қилинаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумотлар ходимларга етказилди.
