“Севинч”нинг зафарли йўли давом этмоқда
2026-05-18 16:40:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, 16 май куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари доирасида вилоятимизнинг “Насаф” жамоаси “Ҳавоканд” жамоасини қабул қилди. Ўтказилган учрашув давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар иштирокида 6 карра Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби бўлган “Севинч” аёллар футбол клубини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида жамоанинг йиллар давомида мамлакат футболида муносиб натижалар қайд этиб келаётгани алоҳида эътироф этилди.
Тадбир давомида вилоят раҳбари клуб аъзоларига самимий тилаклар билдириб, уларнинг келгуси мусобақалардаги ишончли иштироки ва янги ғалабаларига омад тилади.
Маълумот ўрнида, “Насаф” жамоаси “Ҳавоканд” устидан 6:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.




