Қашқадарёлик бир гуруҳ оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишонлари топширилди
2026-05-15 14:30:00 / Янгиликлар

Юртимизда тарихдан оила муқаддас маскан бўлиб, президентимиз таъкидлаганларидек: “Оила – бу меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор. Оилавий бахт – бу энг улуғ саодатдир”.
Шу боис, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан воҳамиздаги барча оилаларни табриклаб, Қашқадарёда ибратли оила намунаси бўлиб келаётган бир гуруҳ оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишонларини топширди.
Маълумот учун, жорий йил вилоятимиздан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 145 та намунали оила “Ибратли оила” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.






