16-МАЙ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-05-16 08:05:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи: ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.
Пойтахтимизда: кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.. Ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда: айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
