Ғузорда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди
2026-04-30 10:45:00 / Янгиликлар

Қурилиш ишларига старт бериш жараёнида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят раҳбари ушбу лойиҳанинг аҳамиятига тўхталиб, унинг келгусида туман ривожига катта ҳисса қўшишини таъкидлади.
Шундан сўнг нуронийлар томонидан қилинган дуолар ва эзгу тилаклар остида қурилиш ишларига рамзий старт берилди. Мазкур массивда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, савдо маркази, яшил ҳудудлар ва замонавий инфратузилма барпо этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан кўп қаватли уйлар ҳамда реновация дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди.









