Қашқадарё вилояти Божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди
2026-04-23 10:35:00 / Янгиликлар

Хашимова Наргиза Рустамовна - Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Наргиза Хашимова 1977 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти божхона бошқармаси Молия-иқтисодиёт шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тайинловга бағишланган йиғилишда Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Файзуллаев Жасурбек Шавкатович бошқа лавозимга муносиб кузатиб қўйилди.









