17-АПРЕЛЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-04-17 09:05:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.
Пойтахтимизда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсадии, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
