Вилоятда кичик ГЕС қуриш бўйича инвестор билан мулоқот қилинди
2026-04-14 18:15:00 / Янгиликлар

Аввалроқ вилоят ҳокими Муротжон Азимов хорижлик инвесторларни қабул қилиб, мулоқот давомида вилоятимиз ҳудудида кичик ГЕСларни қуриш бўйича муҳокама олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Мулоқот давомида вилоят раҳбари инвесторларнинг электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича кичик ГЕС таклиф лойиҳа тақдимоти билан танишди. Шунингдек, инвестор компания тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими бу борада ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда бу каби кам харажат ва табиий ишлаб чиқариш циклидан иборат бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасини қуришда қонун талаблари асосида зарурий қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, тезроқ амалий ишларни бошлаш кераклигини таъкидлади. Бу борада масъулларга ҳам топшириқлар берди.




