Вилоят ҳокими бир қанча қурилиш лойиҳа таклифлари билан танишди
2026-04-07 09:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, вилоят раҳбари Муротжон Азимовга масъуллар томонидан Қарши шаҳри, Ғузор ва Яккабоғ туманларида бунёд этиладиган бир қанча турар-жой массивлари, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларининг таклиф лойиҳалари тақдимот қилинди.
Жумладан, Қарши шаҳридаги "Хонтепа" маҳалласида 27 гектар майдонда қурилиши режа қилинаётган кўп қаватли турар-жойлар массиви, Ғузор туманидаги "Янги Ўзбекистон" массиви ҳамда тумандаги "Ўзбекистон" ва "Мустақиллик" кўчаларида мавжуд турар-жойлар ўрнига кўп қаватли турар-жойларнинг қурилиши ҳамда Яккабоғ туманининг "Жамбул" маҳалласида автошоҳбекат, меҳмонхона, халқаро тил мактаби ва кўп қаватли турар-жой бинолари лойиҳалари таклифлари муҳокама этилди.
Мазкур лойиҳалар бўйича вилоят раҳбари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бунда асосий эътибор аҳолига янада қулайлик яратиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, тегишли масъуллар ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига реновация дастурининг мазмун-моҳияти, амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этиб бориши таъкидланди.









