1-АПРЕЛЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2026-04-01 08:25:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.
