Муротжон Азимов хорижий инвесторлар билан учрашди
2026-03-26 20:35:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов вилоятимизда фаолият юритаётган хорижий компания вакилларини қабул қилди. Учрашув давомида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвесторларга яратилаётган шароитлар ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.



