Вилоят ҳокими иштирокида навбатдаги "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди
2026-03-19 17:10:00 / Янгиликлар

Бугун ҳеч кимга сир эмаски давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ташаббуслар илгари сурилиб, бу борада олиб бораётган ислоҳотлари ҳудудларда ёшлар билан янада ишлаш ва уларга кенг имкониятлар яратишга пойдевор бўлмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” деб белгилаб берилгани боис бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги масъул раҳбарлар иштирокида навбатдаги "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Мулоқот давомида келажагимиз эрталари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар, уларни қийнаётган масалалар муҳокама қилиниб, ҳар бирини ўрганиш ва ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, аввалги учрашувлар давомида ўз таклиф ва мурожаатларини йўллаган ёшларнинг масалалари ижобий ечим топаётгани натижасида уларга тегишли тартибда расмийлаштирилган маълум миқдордаги ваучерлар ҳам топширилди.









