Вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар ёшлар билан мулоқот қилди
2026-03-12 16:55:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 24 февраль куни Президентимиз ёшлар билан учрашган ҳолда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот ўтказиб, мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлишини белгилаб берган эди.
Шу боисдан, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги масъул раҳбарлар Президентимизнинг ёшлар билан ўтказган мулоқотида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашувида иштирок этиб, воҳамизнинг тадбиркор ёшлари билан мулоқот қилди.
Учрашувда ёшлар томонидан илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни қийнаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ва ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, мулоқот сўнгида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва мавжуд бизнесини кенгайтиришни мақсад қилган ёшларга Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси тавсиясига асосан, Алоқа банк ва Миллий банк орқали имтиёзли кредитлар ҳамда ссуда ваучерлари топширилди.









