Қаршида “Bunyodkor House” замонавий турар-жой лойиҳаси қурилишига старт берилди
2026-02-18 17:50:00 / Янгиликлар

Вилоят марказининг “Гунгон” маҳалласи ҳудудида “Bunyodkor House” замонавий турар-жой мажмуаси қурилишига расмий старт берилди.
Мазкур лойиҳа муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қарши шаҳар масъуллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Замонавий архитектура ва қулай ҳаёт тарзини ўзида мужассам этган лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллиард сўмни ташкил этади. Турар-жой мажмуаси 10 та блокдан иборат бўлиб, улар 9 ва 10 қаватли кўп қаватли уйларни ўз ичига олади. Лойиҳа доирасида жами 450 та замонавий хонадон барпо этилиши режалаштирилган.








