Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни
2024-09-26 / Воқеалар тақвими

Маълумки, 2021 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–715-сон) имзоланди ва унга асосан 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
Мазкур қонунда 26 сентябрь кунини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тарихи аслида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ–265-сонли Фармонига бориб тақалади.
Қайд этиш жоизки, Президент Sh.Mirziyoyevning ташаббуси билан 2018 йилнинг 5 апрелида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
