Муротжон Азимов IT соҳасидаги энг фаол ёшларни тақдирлади
2025-12-23 16:46:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов IT соҳаси вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Қатор таклифлар маъқулланиб, амалга оширишга келишиб олинди.
Мулоқотда таъкидландики, бугунги кунда 67 та IT park резидент корхоналари фаолият юритмоқда, уларда 700 га яқин ёшлар даромад топмоқда. 2026 йил IT экспорти 10 млн долларга етказилади. Қарши шаҳрида яна битта замонавий "IT park" қурилади. Келгуси ўқув йилидан IT ва аниқ фанларга ихтисослашган Ал-Хоразмий мактаби ташкил этилади. 2026 йил – Қашқадарё учун IT ғоя излаш эмас, IT маҳсулот ишлаб чиқариш йили бўлади.
Муротжон Азимов:
Албатта, биз ҳам меҳнат бозоридаги бу ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак.
Мамлакатимизда ҳам муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ITни ривожлантириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бу борада алоҳида Қарорлар қабул қилинди. Сунъий интеллектни ривожлантириш Стратегияси ишлаб чиқилди. 2030 йилга бориб, Ўзбекистонни сунъий интеллект бўйича ТОП-50 талик давлатлар қаторига кириши бўйича ишлар бошланди.
Вазирликликлар, давлат идоралари, маҳаллий ҳокимликларда сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилинди.
Учрашув давомида IT соҳасида юқори натижаларга эришганлар, иш ўринлари яратганлар ва қатор танловлар ғолиблари вилоят ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар янги йил байрами муносабати билан ҳар йилги анъанага мувофиқ юқори натижага эришган барча соҳа вакилларини тақдирлаб бориш учун давом этади.
Ғолиблар 👇👇👇
- Энг яхши аёл стартапчи номинацияси ғолиби - Содиқова Гулшана Муҳиддин қизи;
- Энг яхши дастурчи номинацияси - Қузибоев Сардор Зоирович;
- Энг яхши IT экспорти корхонаси – "NNT EXPRESS INC" МЧЖ, халқаро бозорларга муваффақиятли 850 минг АҚШ доллар экспорт қилган;
- Энг яхши бандлиги таъминланган IT корхонаси – “Data Drive Qarshi” МЧЖ, Молдова ва АҚШ давлатларига 200 минг АҚШ доллари ҳажмида экспортни амалга оширган ва ёшлар учун 69 нафар иш ўринлари яратган;
- Энг яхши IT ўқув маркази - “Axborot texnologiyalar klasteri” МЧЖ, Замонавий IT билимларни бериб, 250 нафар рақамли иқтисодиётга ёшларни жалб қилган энг илғор марказ;
"AI hackathon kashkadarya" танлови ғолиблари
3-ўрин ғолиби - PlantCare жамоа аъзолари ( Нарзуллаев Дилшод Алмурод ўғли, Эрмуминов Элбек Эркин ўғли, Шамсиддинова Шаҳризода Бахтиёр қизи);
2-ўрин ғолиби - FabricAI жамоа аъзолари ( Шодмонов Жавоҳирбек, Рузиқулов Музаффар Мусирмон ўғли);
1-ўрин ғолиби - Diagno AI жамоа аъзолари (Бозоров Шаҳобиддин Қахрамон ўғли, Жаҳонов Жавоҳир Жасур ўғли, Панжиев Суннат Шерзод ўғли, Шавкатов Миржалол Руслан ўғли, Умматалиев Икболжон Камолиддин ўғли).









