Қашқадарёда хотин-қизларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга бағишланган форум ўтказилди
2025-12-19 10:10:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида хотин-қизларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги иштирокини кенгайтириш ва рақамли кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Рақамли дунёда хотин-қизлар иштироки ва IT соҳасидаги имкониятлар” мавзусида форум бўлиб ўтди.
Форумда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъули, вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда IT соҳасига қизиққан хотин-қизлар, ёшлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Шунингдек, мутахассислар томонидан иштирокчиларга бепул онлайн курслар, сунъий интеллект воситалари, IT сертификатлари ва халқаро таълим платформалари бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. Жумладан,
aileaders.uz — Сунъий интеллект бўйича бепул дарслар.
aistudy.uz — АТ йўналишлари бўйича бепул онлайн курслар платформаси.
it-istedod.uz — Халқаро АТ курслар ва АТ сертификатлар компенсацияси.
Gemini AI — матн ва таҳлил билан ишлашга мўлжалланган сунъий интеллект воситаси.
ElevenLabs, HeyGen — овоз ва видео контент яратиш платформалари.
Claude, Codex, Cурсор, Google AI Studio — дастурлаш ва АИ лойиҳалар учун профессионал воситалар.
Батафсил: 👉 https://digital.uz/oz/news/view/1118957









