Вилоят ҳокимлигида ўқув семинари ўтказилди
2025-12-05 09:45:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида "Рақамли трансформация шароитида сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларнинг самарадорлиги ҳамда уларни жорий этишдаги муаммолар ва ечимлар" мавзусида ўтказилган ўқув семинари ҳудуддаги ташкилотлар ва давлат органлари раҳбарлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Семинар мамлакатимизнинг рақамли трансформациясини қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологияларнинг ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги самарадорлигини оширишга қаратилган.
Муротжон Азимов:
Ушбу семинар давлат ва хусусий секторнинг замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга бўлган қизиқишини оширишга ёрдам беради.
Вилоятимизнинг ҳар бир соҳасида рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш, ишлаб чиқариш ва хизматлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг рақамли саводхонлигини юксалтириш мақсадида бундан кейин ҳам шундай семинарлар ташкил этилиши муҳимдир.
Маълумки, сунъий интеллектнинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Махсус сунъий интеллект тизимлари орқали маъмурий ва ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштирилиши, маълумотларни таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш имконияти пайдо бўлмоқда. Масалан, давлат хизматларини рақамлаштириш ва фуқароларга тез ва самарали хизмат кўрсатишда сунъий интеллект (СИ) тизимлари кенг кўламда жорий этилаётганини кўрсатиш мумкин.








