Сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича ё‘риқнома.
Навоий вилояти ҳокимлиги расмий веб сайтида “Ҳокимият ҳақида”, “Фаолият”, “Давлат хизматлари”, “Ҳужжатлар”, “Очиқ маълумотлар”, “Ахборот хизмати” рукнлари мавжуд.
“Ҳокимият ҳақида”ги бўлимида раҳбарият, ҳокимлик аппарат ходимлари, ташкилий тузилма, туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят ташкилотлари ҳамда бўш иш ўринлари ҳақида маълумот жойлаштирилган.
“Фаолият” бўлимида соҳалар бўйича маълумотлар яъни туризм, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, спорт ва статистик маълумотлар ҳамда ёшлар, хотин-қизлар йўналишида қилинаётган ишлар ёритиб борилган. Оммавий тадбирлар бўлимида 2024-2025 йилларда амалга оширилиши лозим бўлган пресс-тадбирлар бўйича тўлиқ маълумотлар жойлаштирилган.
“Ҳужжатлар” бўлимида эса Давлат дастурлари, ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари, очиқ бюджет маълумотлари ва юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича ҳисоботлар билан бойитилган.
“Очиқ маълумотлар” рукнида аҳамиятга молик очиқ маълумотлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар, конституция саҳифаси ҳамда жамоатчилик кенгаши фаолияти бўйича маълумотлар қўйилган.
“Ахборот хизмати” бўлимида раҳбариятнинг баёнотлари, мажлислар бўйича маълумотлар, тақвим, тадбир пресс-релизлари, турли йўналишдаги янгиликлар. матбуот анжуманлари ёритилиб борилади.
