Пресс-релизлар

Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ташкил этилган пресс-тур пресс-релизи
Ижтимоий ҳимоя борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ана шу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор вазифалар белгиланган.
Фармон ижроси доирасида турли вазирликлар таркибида тарқоқ фаолият юритаётган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, Агентликнинг вилоят бошқармалари, туман ва шаҳарларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.
"Инсон" маркази орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ягона тизимга жамланиб, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ягона дастур доирасида мувофиқлаштириб борилмоқда. Айни кунда Навоий вилоятида мавжуд 11 та "Инсон" марказида 100 дан ошиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, марказда психолог хизмати, ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт маслаҳатчилар (юристлар), тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Шу пайтга қадар Навоий вилоятида туман ва шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга 104 104 та хизмат ва ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан:
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган 1099 нафар бола ПТПК кўригига йўналтирилди;
Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига дуч келган аёллар ва уларнинг фарзандларига 2 050 та ижтимоий хизмат ва ёрдамлар;
Фарзандни васийлик ёки ҳомийликка олиш ҳамда фарзандликка олиш масалаларида фуқароларнинг 3 455 та мурожаати кўриб чиқилиб, зарур хулосалар берилди;
Кам таъминланган оилаларга 21 389 та та ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилди;
Ногиронлиги бўлган шахсларга 12 456 та ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилди;
Ўзгаларни парваришиги муҳтож бўлган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи шахсларга 6 242 та ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилди;
4 503 нафар шахс протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланди;
3 591 нафар фуқарога психологик хизмат кўрсатилди;
2 432 нафар фуқарога юридик консултация берилди;
23 минг 958 нафар фуқарога санаторий учун йўлланма олишга ариза киритилди;
22 минг 929 нафар фуқаро бошқа турли ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар билан қамраб олинди.
Бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда ташкил этилган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари инсон манфаатларини ҳимоя қилишда якдил кўмакчига айланди. Маҳаллалар даражасида аҳолига индивидуал ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш орқали кўплаб оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларимизнинг ижтимоийлашувига эришилмоқда.
Хусусан, Хатирчи туманидаги маҳаллаларда комплекс хизмат кўрсатувчи 70 нафар ижтимоий ходимлар томонидан жами 1459 та кейс (ижтимоий иш) очилган бўлиб, шундан бугуни кунга қадар 1392 таси бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, фуқароларнинг оғири енгил бўлди.
Фойдаланишга топширилган янги бинода ногиронлиги бўлган шахслар учун барча шароитлар яратилган, хусусан, пандуслар, Брайл алифбосидаги ёзувлар ҳамда шинам ва ёруғ хоналар. Шунингдек, марказда психолог хизмати, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонламан қўллаб-қувватлашга ва фуқароларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
