Урал Федерал университети делегацияси НДУда
2025-09-26 17:25:00 / Янгиликлар
Россиянинг Урал Федерал Университети Президенти Виктор Кокшаров бошчиигидаги делегация Навоий давлат университетига расмий ташрифни амалга оширди. Учрашув давомида томонлар университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамкорлик дастури доирасида қўшма лойиҳалар, академик ва илмий тадбирлар, конференсиялар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, академик алмашинув ва талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар мобиллиги бўйича дастурларни ишга тушириш юзасидан келишувларга эришилди.
— Бугунги учрашув олий таълим муассасалари ўртасида стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ва илмий-тадқиқот фаолиятни ривожлантириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди. Қолаверса, муштарак алоқаларимиз ва ўзаро ҳамкорлигимиз ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонаман, — деди В.Кокшаров.


