“Сентоб” туризм қишлоғи ОАВ ва блогерлар нигоҳида
2025-09-25 09:05:00 / Матбуот анжуманлари
Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Нурота туманида жойлашган “Сентоб” туризм қишлоғига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида Сентоб қишлоғининг табиий гўзаллиги, миллий анъаналарга бой ҳаёти, экологик имкониятлари ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш шароити суратга олинди. Иштирокчилар пресс-тур давомида қишлоқнинг экотуризм салоҳияти, маҳаллий ҳунармандчилик намуналари ва миллий таомлар билан яқиндан танишишди.
Сентоб қишлоғи — Нурота тизмасининг бағрида, тоза ҳаво ва табиий манзаралари билан ажралиб туради. Бу ерда қадимий қўрғонлар, тоғли манзаралар, табиий булоқлар ҳамда анъанавий қишлоқ хўжалиги ҳаёти ўзининг соф табиийлиги билан сайёҳларни ўзига тортади. Яқинда барпо этилган сайёҳлик инфратузилмаси, меҳмон уйлари ташриф буюрувчиларга қулай шароит яратади.





