Навоий давлат университети — Туркия Республикаси ЙÖК томонидан тан олинди!
2025-09-25 08:55:00 / Янгиликлар
Жорий ўқув йилининг дастлабки кунлари НавДУнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва кейинги фаолияти учун янги уфқларнинг очилганлиги билан кенг жамоатчиликни, хусусан, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни мамнун этди.

Туркия Республикаси ЙÖК (Олий Таълим Кенгаши) томонидан Навоий давлат университети халқаро тан олинган университетлар рўйхатига киритилганлиги эълон қилинди.
Энди университет талабалари учун:
- барча дипломлар Туркияда расмий тан олинади;
- Туркия ОТМлари билан академик ҳамкорлик йўлга қўйилади;
- Талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви амалга оширилади;
-Қўшма дастурлар, илмий мақолалар ва халқаро конференсиялар ташкил этилади.
Бу эса талаба ва битирувчилар учун янги уфқлар ва чексиз имкониятлар демакдир!
