ЯЙЛОВ ЕРГА БИРИНЧИ ЧИГИТЛАР ҚАДАЛДИ
2025-05-14 14:55:00 / Янгиликлар
Конимех тумани тарихида илк маротаба қаровсиз яйлов майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестиция киритиб, янги иш ўринлари яратиш мақсадида яйлов ерга илк чигитларни қадаш ишлари бошлаб юборилди.

Туман ҳокими Руслан Рўзиев "Юксалиш” МФЙ Кенгсой ҳудудида ўзлаштирилган яйлов майдонларига инвестицион лойиҳа доирасида “Навоий Wорлд Агротеч” МЧЖ билан ҳамкорликда илк чигитларни қадаш ишлари билан танишди.

