Навоий вилояти делегацияси Қозондаги йирик қурилиш компанияларидан бири "Унистрой" фаолияти билан танишди
2025-05-14 15:10:00 / Янгиликлар
Нормат Турсунов бошчилигидаги Навоий вилояти делегацияси Қозондаги йирик қурилиш компанияларидан бири "Унистрой" фаолияти, хусусан унинг қурилиш майдонлари ва қуриб битирилган объектлари билан танишди.

Қарийб 28 йил давомида қулай турар-жой мажмуалари, маҳаллалар, тижорат мажмуаларини яратаётган компания Татаристон Республикасида биринчиликни эгаллаб, Россиядаги девелопер компанияларнинг ТОП-25 талигига киритилган.
Нормат Тўлқинович компания директори Радик Салимгараев билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Янги Навоий шаҳарчаси қурилиш жараёнларида мазкур компаниянинг илғор технологияларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.




