"Россия - Ислом олами: КазанФорум" ХVI Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади
2025-05-14 13:50:00 / Янгиликлар
Татаристон Республикаси маркази Қозон шаҳрида бугундан "Россия - Ислом олами: KazanForum" XVI Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан, аниқроғи 103 та давлатдан делегациялар иштирок этмоқда.

Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси, хусусан Навоий вилояти делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар Форум доирасида "Татаристон Республикаси муниципалитетлар Кенгаши" Ассоциациясида Татаристон Республикаси Қурилиш, архитектура ва турар-жой-коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Владимир Кудряшев, "Татаристон Республикаси фазовий режалаштириш институти" ДБМ директори Олег Григорьев, "Татинвестгражданпроект" ДУК бош директори ўринбосари Анжелика Мелентьевалар билан учрашдилар.



