"Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг Навоий вилояти босқичи
2025-05-15 13:10:00 / Янгиликлар
Айни дақиқаларда Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳудудий босқичларда ғалаба қозонган 286 нафар ногиронлиги бўлган шахслар спортнинг пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка каби 13 та спорт турлари бўйича ўзаро баҳс олиб борадилар.
Соғлом турмуш тарзига чорловчи мусобақа ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий ҳаётга мослашув жараёнини ошириш, оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда реабилитация қилишни кўзда тутади.



