КАРМАНАДА М37 ЙЎЛИ БЎЙИДА ЗАМОНАВИЙ САВДО ВА СЕРВИС МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ
2026-11-21 12:45:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманидаги «Аллон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М37 халқаро автомобиль йўли бўйида ташкил этиладиган савдо ва сервис мажмуаси лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа доирасида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳлар, пиёдалар йўлаклари ҳамда обод ҳудудлар барпо этилади.
Мазкур мажмуа янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.
Танишув давомида лойиҳани сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


